Январ 18, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 125 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 125 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 25 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 806 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 586 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 336 минг 217 нафарга етгани таъкидлаш зимнида, конавирусдан 83 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 56  минг 886  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 125  минг 499 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 95  миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 68 миллион ҳам соғайган..

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 24 миллион нафардан ошган ва улардан 407 минг киши вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 

Ёрлиқ