Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 137 минг нафардан ошди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 137 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 182 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 840 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион минг 348 минг 316 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, конавирусдан 84 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57 минг 57 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 137 минг 812 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 96 миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган ва 70 миллион ҳам соғайган..
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 24 миллион нафардан ошган ва улардан 411минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.