Январ 21, 2021 14:25 Asia/Tashkent
  • Эронда Ғарбий Осиёда тенги бўлмаган энг йирик газни қайта ишлаш заводи фойдаланишга топширилди
    Эронда Ғарбий Осиёда тенги бўлмаган энг йирик газни қайта ишлаш заводи фойдаланишга топширилди

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоинйнинг фармони асосида Хўзистон вилоятида Ғарбий Осиёнинг энг йирик газни қайта ишлаш заводи ҳисобланадиган Форс кўрфазининг Бедбаланд газни қайта ишлаш заводи ишга туширилди.

Форс Кўрфазининг Бедбаланд газни қайта ишлаш заводи  АҚШ санкциялари авжида  маҳаллий мутахассислар томонидан қурилган Эрон тарихидаги энг йирик лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Бу заводнинг асосий вазифаси  нефт /флор газлари/ билан боғлиқ газларни тўплаш ва уни нефт-кимиё комплексларида фойдаланадиган маҳсулотга айлантиришдир.

Бедбаланд газни қайта ишлаш заводи 3 миллиард 400 миллион доллар сармоя билан 36 ойдан кам вақт ичида маҳаллий мутахассислар томонидан ишга туширилди.

 Мазкур завод Эроннинг Хузистон вилоятининг Беҳбаҳон туманида жойлашган ва  маиший фойдаланиш учун 11 минг тонна метан газини ишлаб чиқариб Эрон газ тармоғига қўяди.

Заводнинг бошқа кунлик фаолияти 1400 тонна этан,  2000 тонна суюлтирилган нефт газлари, ва 1300 тонна пентан маҳсулотларидан иборатдир.

Форс Кўрфазининг Бедбаланд газни қайта ишлаш заводи  2020 йилда дунёдаги 3 чи энг гигант лойиҳа сифатида танланган ва Эрон нефт саноати тарихидаги авариясиз иш бўйича рекорд ўрнатган.

Ушбу завод фаолияти ҳар йили Эрон учун  700  миллион доллардан ортиқ даромад келтиради.

 

Ёрлиқ