октябр 01, 2016 17:54 Asia/Tashkent
  • Учувчисиз учадиган самолётлар превентив қудратнинг муҳим сектори ҳисобланади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашига кўра, учувчисиз учадиган самолётлар ракета отиш имкониятлари қаторида Эрон ислом жумҳуриятининг превентив қудратининг муҳим сектори ҳисобланади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашига кўра, учувчисиз учадиган самолётлар ракета отиш имкониятлари қаторида Эрон ислом жумҳуриятининг превентив қудратининг муҳим сектори ҳисобланади. Исна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби адмирал Али Шамхоний шанба куни Исломий инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво коинот кучларининг безпилот самолётларини ишлаб чиқариш ва кўргазмасига ташриф буюрганида шундай айтдики, ҳарбий Дронлар саноатида амалга ошириш қудрати, ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва технологияни ривожлантириш ютуқларида, парвозлар давом этиши, ёнида қурол билан юриш, отишда ва текизишда аниқлик ва ойдинлик киритиш  қудрат мувозанатини ўзгартиришда энг асосий омиллардан ҳисобланади. Шамхонийга кўра, Муқаддас мудофаа тажрибаси ва тажовузкор душманга қарши Эроннинг қонуний мудофаа ҳаққи бўлсада лекин бунга қарши золимона санкциялар Исломий жумҳурият тизимига бирикиб кетган бўлиб, маҳаллий мудофаа асоси бўлмаганда ва унинг доимий тарзда тараққий этиши бўлмаса, Эронда мустаҳкам хавфсизликни ўрнатиб бўлмайди. Шунингдек, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг таъкидлашича, муқаддас мудофаанинг саккиз йиллик тажрибаси ҳам тинчликда ҳаёт кечириш мудофаа қудратисиз амалга ошиши ушалмас орзу эканлигини яна бир бор тасдиқлади.