Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 151 минг нафардан ошди
(last modified Fri, 22 Jan 2021 13:27:49 GMT )
Январ 22, 2021 18:27 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 151 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 151 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 305 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 589 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  360 минг 825 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, конавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 75 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг  225  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 151  минг 676 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 98  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 70 миллион нафари соғайган..

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 25 миллион нафардан ошган ва улардан 420 минг киши вафот этган.

Бу вирусдан зарарланганлар ва вафот этганларнинг кӯп қисми америкаликлардир.

Ёрлиқ