Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 151 минг нафардан ошди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 151 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 305 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 589 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 360 минг 825 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, конавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 75 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57 минг 225 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 151 минг 676 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 98 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган ва 70 миллион нафари соғайган..
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 25 миллион нафардан ошган ва улардан 420 минг киши вафот этган.
Бу вирусдан зарарланганлар ва вафот этганларнинг кӯп қисми америкаликлардир.