Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 164 минг нафардан ошди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 164 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 945 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 437 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 372 минг 977 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 89 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57 минг 383 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 164 минг 794 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 99 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган ва 71 миллион нафари соғайган..
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 25 миллион нафардан ошган ва улардан 427 минг киши вафот этган.
Бу вирусдан зарарланганлар ва вафот этганларнинг кӯп қисми америкаликлардир.