Эроннинг биринчи вице президенти : Эрон-Ўзбекистоннинг имтиёзли савдо шартномаси тасдиқланди
Эроннинг биринчи вице- президенти Эрон ислом жумҳурияти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имтиёзли савдо шартномасини вақтинча имзолаш учун рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.
Кеча якшанба куни Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирийнинг имзоси билан Эрон ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли шартномани вақтинча имзолаш учун рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эрон вазирлар кенгашининг 2021 йил 20 январь кунги йиғилишида саноат, маъдан ва савдо вазирлигига музокара олиб боришга,Эрон ва Ўзбекистон ўртаисда имтиёзли савдо шартномасининг дастлабки ва вақтинча имзолашга ҳамда якуний тасдиқлашгача қонуний одимларни ташлашга рухсат берилди.
Имтиёзли савдо эса икки мамлакатнинг савдо ва экспорт-импорт операцияларини енгиллаштириш мақсадида ўзаро товарларига божхона тўловларини пасайтириш мақсадида келиша олишидир.