Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 196 минг нафардан ошди
-
Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 196 минг нафардан ошди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 196 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 573 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 650 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 404 минг 414 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 71 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57 минг 807 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 196 минг 374 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 101 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган ва 74 миллион нафари соғайган.