Январ 29, 2021 18:56 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 196 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 196 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 196 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 573 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 650 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  404 минг 414 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 71 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг 807  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 196  минг 374 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 101  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 74 миллион нафари соғайган.

Ёрлиқ