Руҳоний: Эрон миллати зулм ва мустамликачилик устдин ғалаба қозонди
(last modified Sat, 30 Jan 2021 11:11:02 GMT )
Январ 30, 2021 16:11 Asia/Tashkent

Эрон президенти, Эрон миллати муқовимат ва бирдамлик билан мустамликачилик ва зулмни енгишга муваффақ бўлди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний   бундан роса 42 йил илгариги Ҳазрат Имом Хумайний /р./нинг Эронга қайтиб келишлари санаси бўлган  1 февральдан бу ойнинг 10 кунига қадар номланан Фажр даҳасининг бошланиши муносабати билан табриклаб,   бир миллат муқовимат ва бирдамлик билан  мустамликачиларни ҳам золимларни ҳам мағлуб этди, шоҳни, АҚШни ва мустамликачиларни мамлакатдан чиқаиб юборди деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  Эронда ғалаба қозонган Ислом Инқилобини тарихда мислсиз ва ноёб воқеа сифатида баҳолаб, минг йиллар ўтгач  Эрон миллати  эскирган монархияни ағдариб, унинг ўрнида диний халқчиллик ҳукуматини ўрнатди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикасининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин халқнинг қизғин кутиб олиниши ўртасида 1979 чи йилнинг 1-чи февралида қайтиб Эронга келишганди.

Бундан 42 йил олдин  12 баҳман  - миодий ҳисоб билан 1 февралда  Эрон ислом жумҳуриятиннг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин  Эрон халқини қизқин тўплами ва кутиб олишлари билан исломий Эронга қайтиб келишганди.

Ул зотни Эронга киришганининг 10 кунидан кейин  яъни ҳижрий шамсий 1357 чи йилнинг 22 баҳман кунида  Эронда буюк ва шукуҳли Ислом Инқилоби ғалаба қозонганди.