Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 210 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 268 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 469 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 417 минг 999 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 70 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57 минг 959 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 210 минг 51 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 103 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллион 231 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 74 миллион нафари соғайган.