Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар: яна 57 киши вафот этди
(last modified Sun, 07 Feb 2021 11:24:06 GMT )
феврал 07, 2021 16:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар: яна 57 киши вафот этди
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар: яна 57 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 253 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 65 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 544 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  466 минг 435 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 57  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг  469 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 253 минг 554 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 106  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  321 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 78 миллион ҳам соғайган.

Америкада 27 миллион киши коронавирусга чалинган ва камида 473 минг киши ушбу вирусдан ҳалок бўлган.

Ёрлиқ