Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 08 Feb 2021 11:28:00 GMT )
феврал 08, 2021 16:28 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 260 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 321 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 707 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  473 минг 756 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 67  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг  536 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 260  минг 45 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 106  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  321 мингдан ортиқ киши вафот этган.

 

Ёрлиқ