Эрон парламенти раиси Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашди
Эрон парламенти раиси ва Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби иккитомонлама ҳамкорликлар ва минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишди.
Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ва Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ва Николай Патрушев кеча Москвадаги учрашиб мулоқот қилдилар.
Қолибоф ва Патрушев муҳим минтақавий хавфсизлик масалалари, минтақавий муаммолар ва икки мамлакат ўртасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиб, икки томонлама муносабатларни давом эттириш муҳимлигини яна бир таъкидлади.
Мулоқот чоғида хавфсизлик, стратегик ва ядровий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Эрон парламенти делегацияси бошчилигида ҳамда россиялик ҳамкасби Вячеслав Володиннинг таклифига биноан кеча Москвага илк расмий сафарини амалга оширди.