Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 10 Feb 2021 11:38:02 GMT )
феврал 10, 2021 16:38 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 272  мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 585 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  611 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  488 минг 981 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 61  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 686 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 272  минг 287 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 107  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  352 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Ёрлиқ