Руҳоний: биз АҚШдаги янги ҳукуматнинг яхши нияти ва хайрихохлигига гувоҳ эмасмиз
(last modified Thu, 11 Feb 2021 10:05:04 GMT )
феврал 11, 2021 15:05 Asia/Tashkent
  • биз АҚШдаги янги ҳукуматнинг яхши нияти ва хайрихохлигига гувоҳ эмасмиз
    биз АҚШдаги янги ҳукуматнинг яхши нияти ва хайрихохлигига гувоҳ эмасмиз

Эрон президенти Теҳрон давлати ҳали АҚШнинг янги маъмуриятининг яхши нияти ва хайрихохлигига шоҳид бўлмаган деб айтди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  бугун Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазирлигининг касалхоналар лойҳғаларини  фойдаланишга топшириш маросимида,  агар АҚШ ҳукумати ўз  шиорларида содиқ бўлса, дарҳол янги йўлни танлаб, муаммоларни бартараф этиш ва қоплашга кириши керак изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  АҚШнинг собиқ  президенти Дональд Трампнинг кўп хиёнатларига тўхталиб,  АҚШдаги янги ҳукумат ҳам  ушбу жиноятларнинг ўрнини қандай қоплаш ҳақида ўйлаши керак, шунинг учун бу давлат олдинги ҳукумат йўлидан бутунлай воз кечиши тўғри келади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Эрон халқига қарши масксимал босимлар ҳаракатини қаттиқ мағлуб бўлганига ишора қилиб,  АҚШ ҳукуматининг ҳаракати муҳимдир шунинг учун биз уларнинг нима қилаётганларини ва аввалги ҳукумтининг жиноятларини қандай қоплашларини амалда кўришимиз лозим деб аниқлик киритди.

Руҳоний  ўтган даврасида, Эронда фақат  50 мингга яқин касалхона ётоқлари ва 13 минг шифокорлар фаол бўлганини баён этар экан,  Ислим Инқилобидан 42 йил ўтгач  соғлиқни сақлаш бўйича Эрон деярли ривожланган давлатлар билан бир қаторда бўлиб, ривожланаётган мамлакатлар билан таққосланганда етакчи ҳисобланади деб  эълон қилди.

Ёрлиқ