Эртага Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021- ҳарбий машқлари бошланади
-
Эртага Эрон -Россия қўшма денгиз белбоғи 2021- ҳарбий машқлари бошланади
Эрон -Россия 2021 денгиз хавфсизлиги камари-белбоғи қўшма машқлари эртага сешанба Шимолий Ҳинд океанида бошланади.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, машқлар Эрон ва Россия денгиз кучларининг ер усти ва парвоз бўлинмалари иштирокида ўтказилади.
Ҳарбий машғулотларда Эрон армияси ва соқчилар корпуси денгиз кучларининг ер усти ва парвоз бўлинмларидан ташқраи Россиянинг Кола логистика кемаси, СТК эсминенци ва бир вертолётдан иборат денгиз бўлинмаси ҳам қатнашади.
Эрон ва Россия 2021 денгиз хавфсизлиги белбоғи қўшма машқларини ўтказилишидан мақсад, минтақда хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Россия -Эрон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришдир.
Ҳарбий машқларнинг бошқа мақсадлари қаторига халқаро денгиз савдоси хавфсизлигини кенгайтириш ва қароқчиликка қарши курашиш ва денгизни қутқариш соҳасида маълумот алмашиш ҳамда тезкор -тактик тажриба алмашиш ҳам киради.
Бундан ташқари машғулотларда сузувчи кемани оловдан қутқариш, ҳужумга учраган кемани бўшатиш, аниқ нишонларга қарши ўқ отиш ва бошқа тактик ва операцион машқлар каби турли хил машқлар ҳам назарга тутилган.