Хатибзода: Европа тройкаси ядровий келшувдаги ўз мажбуриятларига қайтиши зарур
(last modified Mon, 15 Feb 2021 10:17:48 GMT )
феврал 15, 2021 15:17 Asia/Tashkent
  • Европа тройкаси ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига қайтиши зарур
    Европа тройкаси ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига қайтиши зарур

Эрон ТИВ наттоғи, Европанинг 3 давлатини Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларига қайтиши зарурлигини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати  вакили Саъид Хатибзода, бугун мухбирлар билан ҳафталик матбуот конференциясида  Европа тройкаси яъне Германия, Британия ва Франциянинг Эронда уран металини ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиши керак деган иддаоларига тўхталиб,  Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиш Европанинг 3 мамлакати учун ўта осонроқ йўлдир ва Европа давлатлари ўз мажбуриятларига қайтсалар Эрон ҳам ўз мажбуриятларига қайтади деб изоҳлади.

Саъид Хатибзода шунингдек,  Эрон парламентининг  якшанба куни 21 февралга қадар қўшимча протоколнинг ихтиёрий бажарилишини тўхтатиш хусусидаги қарорига ишора қилиб,  агар  бошқа томонлар белгилланган вақтга қадар ўз мажбуриятларини қабул қилишмаса, Эрон қўшимча протоколни бажаришни тўхтатади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек  бошқа барча томонлар ўз мажбуриятларига қайтиш шарти билан, бу ҳаракатларнинг барчаси осонгина қайтарилиши мумкин деб баён этди.

Хатибзода, матбуот конференцияда  Оқ уйнинг Эроннинг ракета дастурининг ривожланишига йўл қўймаслик тўғрисидаги даъвоси ҳақида гапириб,  Эрон давлати ўзининг миллий хавфизлиги масаласида ҳеч ким билан муроса қилмайди ва ракета мавзуси Эрон миллий хавфсизлиги билан боғлиқ деб эълон этди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи  турли мамлакатлар жумладан Қатарнинг Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганини маълум қилиб,  Эрон мамлакати барча томонларнинг ёрдамини олқишлайди аммо  АҚШнинг ҳозирги давлати  аввалги ҳукуматининг Эронга қарши зўравонликлари ва босимларига шерик бўлмоқда ва бу жараён констурктив эмас деб айтди.

Саъид Хатибзода агар АҚШ принсипиал сиёсати яъне кўп қираликка қайтиш ҳамда аввалги маъмуриятнинг нотўғри йўлини тўғрилашни амалга оширса, Эрон ҳам АҚШнинг сиёсатини ислоҳ этилишига муносиб жавоб беради деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ