Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 18 Feb 2021 12:03:30 GMT )
феврал 18, 2021 17:03 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 324 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 66  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  578 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 550 минг 142  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 80 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 264  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 324  минг 231  киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

 

Ёрлиқ