Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i58482
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 331 мингдан ортиғи тузалган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 19, 2021 18:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 331 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 17  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  678 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 588 минг 159  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 77 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 341  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 331  минг 162  киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.