Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i58558
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ўтган бир сутка иичида яна 74 киши коронавирус қурбони бўлди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 21, 2021 16:17 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ўтган бир сутка иичида яна 74 киши коронавирус қурбони бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 931  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 574 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 574 минг 12  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида  74  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 483  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 344  минг 791  киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.