Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 24 Feb 2021 11:32:29 GMT )
феврал 24, 2021 16:32 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттооғи Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 598 мингдан ошганини маълум қилди..

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 270  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 746 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 598 минг 875  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 73  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 736  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 365  минг  253 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Бошқа хабарга кўра, Эронда коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи босқичи бугун бошланган.

 

Ёрлиқ