октябр 03, 2016 18:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти денгиз кучлари қўмондонига кўра, Эрон ҳар қандай ҳужумни бартараф эта олади

Эрон ислом жумҳурияти денгиз кучлари қўмондонига кўра, Эрон ҳар қандай ҳужумни бартараф эта олади

Эрон ислом жумҳурияти денгиз кучлари қўмондонига кўра, Эрон ҳар қандай ҳужумни бартараф эта олади. Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий ал-Олам телетармоғи билан ўтказган суҳбатида эҳтимолий таҳдидлар ҳақида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ҳар қанақа таҳдид ва муаммоларни бартараф этиш учун қатъий жавоб қайтаради. Адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий Эрон денгиз кучларининг озод сувлардаги ҳаракатлари ҳақида шундай айтдики, озод сувлардаги ҳаракатлар командировга кўринишида бўлиб, ўтган йилларда Исломий инқилоб муаззам раҳбари денгиз кучларига стратегик денгиз кучлари сифатида кўрсатма берган эдилар. Адмирал Сайёрий Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучларининг Форс кўрфази ва Ҳинд океанининг шимолида хавфсизликни таъминлашда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлигига ишора қилиб шундай айтдики, Форс кўрфази чекланган денгиз бўлиб, ушбу сув ҳавзасининг бир қисми қўшни мамлакатларга таалуқлидир. Шунинг учун бегоналарнинг ушбу денгизда ҳаракатланиши маъносиз бўлиб, бегона кучлар бу денгизда жойлашиб олмаслиги керак.