Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича 24 соат ичида 108 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60 минг 181 кишига етди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 510 нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 639 минг 679 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 108 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60 минг 181 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 399 минг 934 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 114 миллион нафардан ошган ва улардан 2 миллион 544 минг нафари вафот этган.