Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича 24 соат ичида 86 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60 минг 267 кишига етди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 495 нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 648 минг 174 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 86 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60 минг 267 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 406 минг 845 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.