Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 02 Mar 2021 11:48:59 GMT )
март 02, 2021 16:48 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича 24 соат ичида 86 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60 минг 267 кишига етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 495  нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 648 минг 174  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 86  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60  минг  267  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 406  минг  845 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

 

Ёрлиқ