Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 93 киши коронавирусдан вафот этган.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 10 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 570 нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 689 минг 692 нафарга етгани шунингдек ўтган бир сутка ичида 93 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда 60 минг 687 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 442 минг198 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 117 миллион нафардан ошган ва улардан 2 миллион 601 минг нафари вафот этган.