Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 100 киши коронавирусдан вафот этган.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 980 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 963 нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 754 минг 933 нафарга етгани шунингдек ўтган бир сутка ичида 100 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда 61 минг 330 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 499 минг 301 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.