Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 16 Mar 2021 11:22:34 GMT )
март 16, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 97 киши коронавирусдан вафот этган.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 380 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  889  нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 763 минг 313 нафарга етгани  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 97 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  61 минг427 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 506  минг 360 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса ҳозирга қадар 120 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирусга чалинган ва улардан 2 миллион 674 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ