март 17, 2021 12:17 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Англия ва унинг иттифоқчиларидан фарқли улароқ, барча ядро қуролларни йўқ қилиш тарафдоридир
    Эрон давлати Англия ва унинг иттифоқчиларидан фарқли улароқ, барча ядро қуролларни йўқ қилиш тарафдоридир

Эрон ТИВ раҳбари кеча Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг Эроннинг тинчликпарвар ядровий дастуридан хавотир билдиришига жавобан, Эрон ислом респуликаси ҳар доим Лондон ва унинг иттифоқчиларидан фарқли улароқ, барча ядро қуроллари ва оммавий қирғин яроқларини йўқ қилиш кераклигини таъкидлайди деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Твиттер саҳифасида  Британия Бош вазири Борис Жонсон  иккиёзламачилимк билан  Лондон ядро арсеналини кўпайтиришини эълон қилган кунида  яна уялмасдан  Эрон томондан ядро қуроли ишлаб чиқарилмоқда деган  аоссз иддаоларини билдирди деб ёзди.

Зариф ушбу хабарида  Британия ва унинг Иттифоқчиларидан фарқли улароқ,  Эрон ядровий қурол ва барча оммавий қирғин яроқларни ваҳшийлик ва ёвузлик  сифатди билиши ва йўқ қилиши кеарклигини таъкидлаб келаётганини  қўшимча қилди.

Лондон давлати кеча  ядро арсеналини ошириш ниятида эканини маълум қилди.

Ҳозирда Британияда 195 га яқин ядровий каллаклар мавжуд. Лондон давлати 2015 йилги стратегик мудофаа шарҳида ўзини ядровий қуролларининг умумий захирасини   180 а яқин жанговар каллакларга камайтиришни ваъда қилган бўлсада аммо ҳозирда ядро арселанини кўпайтиришни мақсад қилган деб эълон қилмоқда.

 

Ёрлиқ