Генерал Хотамий: Эрон миллати шаҳид Фахризодани номардларча террор қилганлардан қасос олади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i59628-Генерал_Хотамий_Эрон_миллати_шаҳид_Фахризодани_номардларча_террор_қилганлардан_қасос_олади
Эрон Ислом Жумҳурияти Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири Эрон миллати ядрошунос олимнинг номардларча террор қилиниши қасосини олажагини таъкидлади.
(last modified 2021-03-24T05:19:01+00:00 )
март 22, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  • Генерал Хотамий: Эрон миллати шаҳид Фахризодани номардларча террор қилганлардан қасос олади

Эрон Ислом Жумҳурияти Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири Эрон миллати ядрошунос олимнинг номардларча террор қилиниши қасосини олажагини таъкидлади.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Жумҳурияти Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири генерал Хотамий: "Буюк Эрон халқи ядрошунос олим Муҳсин Фахризоданинг шафқатсизларча террор қилингани қасосини олади" деди.

Амир Хотамий, шаҳид олим Муҳсин Фахризоданинг уйида бўлиб, оила аъзолари билан учрашувда деди: Буюк исломий Эроннинг бугунги тараққиёт ва иқтидори шаҳидларнинг жонбозлиги, фидоийлиги ва халқнинг турли саҳналардаги сергаклиги натижасидир..

Хотамийнинг таъкидлашича: Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  таъкидлаганидек, шаҳид Фахризоданинг йўли жаҳд билан давом этади.

Генерал Амир Хотамийнинг сўзларига кўра: Ушбу таниқли шаҳиднинг  ишлаган барча соҳаларда илмий ва техник лойиҳаларини тўлиқ амалга ошириш учун жиддий ҳаракатлар олиб борилмоқда,  "Фахра" вакцинасининг тақдимоти бунинг ёрқин  мисолидир. 

Хотамий ушбу жиноятни буюрганлар ва содир этганларни жазолашга Эрон Ислом Жумҳуриятининг жиддий қарор қилганлигини таъкидлаб, қўшимча қилди: Палид ва жинояткор душман билиб қӯйсин: нопок қӯли Эрон буюк фарзандининг пок ва мутаҳҳар қонига беланган экан, бу шармандали хатти-ҳаракатининг жавобини олиши аниқ!

Эслатиб ӯтамиз: Эрон Қуролли Кучларини Мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳридаги Обсард минтақасида содир этилган терактда шаҳид бўлган эди.