Душманлар Эроннинг илмий мустақиллигидан талвасага тушган
(last modified Tue, 23 Mar 2021 07:41:54 GMT )
март 23, 2021 12:41 Asia/Tashkent
  • Душманлар Эроннинг илмий мустақиллигидан талвасага тушган

Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари душманлар Эроннинг илмий мустақиллигидан талвасага тушганини таъкидлади.

Ёш журналистлар клуби маълумотларига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг стратегик тадқиқотлар  маркази раҳбари  Аҳмад Ризо Пурдостон шаҳид Муҳсин Фахризоданинг шахсияти қирралари  ҳақида   деди: Шаҳид Фахризода ахлоқий ва илмий жиҳатдан мислсиз заковатли шахсият эди. Буюк олимнинг зеҳн-заковатидан қӯрққан душман уни террор қилди.

Генерал Пурдостон қўшимча қилди: Душманлар Исломий Эроннинг илмий салоҳиятидан қўрқишади. Зеро,  илмий иқтидор мамлакатнинг халқаро истибдодга қарши мустақиллик асосидир.

Унинг сўзларига кўра: Бу буюк шаҳид ҳақиқатан ҳам Имоми Замон (алайҳиссалом) нинг номаълум аскари эди ва номини ишкор этмаган ҳолда энг муҳим ва залворли фаолиятларни амалга оширди.

Эслатиб ӯтамиз: Эрон Қуролли Кучларини Мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳридаги Обсард минтақасида содир этилган терактда шаҳид бўлган эди.

  • Генерал Хотамий: Эрон миллати шаҳид Фахризодани номардларча террор қилганлардан қасос олади

Ёрлиқ