Тожикистон президенти Наврўз байрами муносабати билан Ҳасан Руҳонийни табликлади
Тожикистон президенти Наврўз байрами кириб келиши муносабати билан Эрон халқи ва президентига табрик йўллади.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон сешанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга Наврўз байрами муносабати билан йўллаган паёмида, икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни кенгайтиришни таъкидлади.
Бундан олдин Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддин ҳам Наврўз байрами муносабати билан Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифга йўлланган табрик паёмида конструктив сайъ-ҳаракат билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар янада кенгайишига умидворлик билдирди.
Наврўз байрами кўплаб мамлакатларда шамсий янги йил бошланиши билан нишонланадиган Эрон илдизларига эга қадимий байрамдир.
БМТ ташкилоти 2010 йил 23 феврал куни Эрон Ислом Жумҳурияти ва Наврўз ҳавзасидаги бошқа мамлакатларнинг ташаббуси билан бир резолюция чиқариб, ҳар йили 21 март кунини "Наврўз халқаро куни" деб атади ва мамлакатлардан ушбу муносабат билан турли маросимлар ўтказиш билан ушбу байрамни ривожлантиришни сўради.