март 25, 2021 14:38 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф
    Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф

Эрон парламенти раиси терроризм ва экстремизмни бутун дунё учун бузғинчи таҳдид деб билди ва айрим мамлакатларнинг стратегияси терроризмни ташқи сиёсий мақсадларни илгари суриш тактикаси сифатида ишлатишдан иборат,- деб таъкидлади.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон паламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Туркия, Хитой, Россия, Афғонистон, Покистон ва Эрон иштирок этган Афғонистон қўшнилари спикерларининг 40 конфренциясида, терроризм ҳам Ковид-19 вирусига ўхшаб бегуноҳ инсонларнинг жонига зомин бўлишдек чегарани билмайди,-деб айтди. 

Қолибоф коронавирус пандемияси янги пайдо бўлган бир кескинлик сифатида экстремизм ва терроризмнинг кенгайиши учун янада шароит яратди,-деб қўшимча қилди. 

Эрон парламенти раиси шунингдек, бутун дунё учун глобал таҳдид сифатида экстремизм ва терроризмга қарши принципиал кураш уларни қўллаб-қувватлаётган нотинч мамлакатларнинг мафкуравий контекстлари ва келиб чиқишини аниқлаш ва уларга қарши курашишни талаб қилади,-деб таъкидлади.   

Қолибоф таъкидлашича, дунёнинг айрим минтақаларига, шу жумладан Эрон халқига АҚШнинг бир томонлама ва золимона санкцияларини қўллаши иқтисодий терроризмнинг яққол намунасидир,-деб эслатиб ўтди. 

Эрон парламенти раиси Афғонистон ҳақида ҳам ушбу минтақани хорижий кучлар тарк этиш зарурлигини таъкидлаш зимнида, Эроннинг принципиал сиёсати Афғонистоннинг ахқчилик тизими ва асосий қонунидан келиб чиққан давлатни ҳимоя этишдан иборатдир,-деб айтди. 

Қолибоф минтақада хавфсизлик, тараққиёт ва фаровонликни мустаҳкамлаш учун минтақавий ва минтақалараро имкониятларга кўпроқ эътибор қаратиш дозимлигини таъкидлаб, Эрон ўзининг турли хил имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиш, фаровонликда конструктив рол уйнашга тайёр эканини таъкидлади. 

Ёрлиқ