Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 25 Mar 2021 10:24:49 GMT )
март 25, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 97 киши коронавирусдан вафот этди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 506 нафар янги касалланганлар аниқланиб, улардан 792 нафари касалхонага ётқизилди-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 830 минг 823 нафарга етгани,  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 97 кишининг вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  62 минг 142 нафарнинг коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, мамлакатда коронавирусга чалинган беморларнинг умумий сони 1 миллион 830 мингу 823 нафарга етди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллиону 569 мингу 697 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди ва Kovid-19 билан касалланган 3889 бемор касалхоналарнинг реанимация бўлимларида даволанмоқда,-деб изоҳ берди. 

Ёрлиқ