Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик дастури имзоланишга тайёрланди
Хитой давлат кенгаши аъзоси ва ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳуриятининг Хитой билан стратегик алоқалардаги Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси ва махсус вакили билан учрашди.
Эрон телерадио компаниясининг хабарига кўра, Ванг Эй ва Али Лорижоний ушбу учрашувда Эрон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 50 йиллигини нишонлар экан, ҳар томонлама стратегик шериклик асосида алоқаларни ривожлантиришни таъкидладилар.
Томонлар шунингдек, Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик дастури имзоланишга тайёр эканидан мамнун эканликларини билдирдилар, сиёсий, иқтисодий ва стратегик муносабатларнинг кенг кўламдаги босқичларини қандай илгари суриш кераклигини кўриб чиқдилар ва узоқ муддатли ҳамкорликларни юксалтириш учун икки мамлакат ўртасида яқин маслаҳатлашув ўтказишни таъкидладилар.
Лорижоний ушбу учрашувда Эроннинг ташқи сиёсати ёндошувига тўхталар экан, Эрон Ислом Жумҳурияти бошқа давлатлар билан муносабати тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилади ва баъзи мамлакатлардан фарқли улароқ, ўз позициясини бир телефон билан ўзгартирмайди,-деб айтди.
Учрашувда Хитой ташқи ишлар вазири ҳам Хитойнинг Эрон билан муносабатларига ҳозирги шароит тасир қилмайди, аксинча доимий ва стратегик шаклда боқий қолади,-деб изҳор этди.
Хитой томони шунингдек, икки томонлама тарихий ва дўстонга алоқаларга ишора қилиб, кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади ва мамлакатда кенг кўламли стратегик муносабатлар дастури имзолаш учун тайёр бўлганидан мамнун эканини билдирди.
-
"Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг ҳамкорликлари" дастури АҚШ кучсизлигини маълум этди
-
Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ўртасидаги музокаралар бошланди