март 28, 2021 11:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлашди

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳукумат кенгаши аъзоси ва Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Эрон Телерадио компаниясининг хабарига кӯра  Муҳаммад Жавад Зариф ва Ван И икки томонлама, минтақавий ва халқаро муносабатларнинг муҳим масалаларини муҳокама қилишди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Хитой Ташқи ишлар вазирини қутлар экан, Эрон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 50 йиллигига ишора қилиб,  қўшимча қилди: "Албатта, Эрон ва Хитойнинг икки буюк цивилизацияси ўртасидаги муносабатлар тарихи жуда қадимги даврларга бориб тақалади. Эрон Ислом Жумҳурияти ва Хитой Халқ Республикасининг кенг қамровли ҳамкорлик дастури йўл харитасининг имзоланиши  икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

Зариф Хитойни қийин даврларнинг дўсти деб атади ва илова қилди: "Шунга кўра, биз Эронга қарши золимларча  санкциялар пайтида Хитойнинг позицияси ва ҳаракатларига миннатдорчилик билдирамиз ва қадрлаймиз".

Эрон Ташқи ишлар вазири Қўшма Штатлар Баржомдаги   барча мажбуриятларига амал қилиши лозимлигни   таъкидлаб, деди: Эронга қарши санкцияларнинг бекор қилиниши Баржомнинг тўлиқ бажарилишига замин яратиши мумкин.

Зариф 2022 йилги Пекин Қишки Олимпиадасини муҳим воқеа деб атади ва бу халқаро тадбирни камситиш бўйича сиёсий ҳаракатларни қоралади.

Хабарда айтилишича, Хитой Давлат кенгаши аъзоси ва Ташқи ишлар вазири Ван И ҳам дипломатик муносабатларнинг 50 йиллигига ишора қилиб, Навруз байрами  ва 1400 йилнинг кириб келганини табриклади: "Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига чиқди. Хитой Эрон Ислом Жумҳурияти билан муносабатларни ҳама томонлама ривожлантиришга  интилмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бўйича йўл харитасининг имзоланиши Пекиннинг алоқаларни энг юқори даражада ўрнатишга бўлган иродасини кўрсатмоқда.