Зариф Тожикистон Президенти билан учрашди
(last modified Tue, 30 Mar 2021 04:55:14 GMT )
март 30, 2021 09:55 Asia/Tashkent
  • Зариф Тожикистон Президенти билан учрашди

Эрон Ташқи ишлар вазири ва Тожикистон президенти ӯзаро мулоқотда ўзларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қилишди учун учрашди.

Тожикистонда бўлиб ўтаётган "Осиё юраги - Истанбул жараёни" конференциясида қатнашаётган Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммад  Жавод Зариф Тожикистон Президенти Имомали Рахмон билан учрашди.

Учрашув чоғида икки томонлама масалалар ва икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик, жумладан, иқтисодий, савдо, энергетика, саноат, транспорт, илм-фан ва маданият масалалари муҳокама қилинди ва Қўшма ҳамкорлик комиссиясининг роли муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича қўшма ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Зариф икки кунлик ташриф билан "Осиё юраги" конференциясида, шунингдек, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар бўйича тожик расмийлари билан музокараларда қатнашмоқда.

Ёрлиқ