Руҳоний: Агар Қўшма Штатлар ўз мажбуриятларига қайтса, биз ҳам қайтамиз
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти: "Агар ирода кучли бўлса ва америкаликлар санкциялардан олдинги даврга қайтишса, биз ҳам ӯша куни барча мажбуриятларимизга амал қиламиз" деди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ҳасан Руҳоний бугун ҳукумат йиғилишида бекор қилиниши керак бўлган санкциялар Эрон халқи учун катта зулм эканлигини таъкидлаб, деди: "Агар ирода кучли бўлса, АҚШ бир кунда санкцияларни бекор қилиши мумкин. Биз ҳам олдинги мажбуриятларимизга қайтамиз".
Руҳоний АҚШ санкциялар жорий қилгани учун 100% айбдор эканлигини ва ҳеч ким бунга шубҳа қилмаслигини айтди: "Трамп даврида америкаликлар ноқонуний, ғайриинсоний ва террористик ҳаракатларни амалга оширдилар ва халқимизни ҳамма нарсадан маҳрум қилдилар".
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти АҚШнинг аввалги маъмуриятининг ёвузлигига ишора қилиб, қӯшимча қилди: "Улар ҳатто одамларнинг озиқ-овқатлари ва дори-дармонларига ҳам санкция киритдилар. Америка тарихидаги минтақа, бизнинг мамлакатимиз, Фаластин миллати ва ҳатто ўз миллати учун ҳам Трамп маъмурияти энг хабис давлат бўлди. "
Руҳоний АҚШнинг янги маъмуриятига мурожаат қилиб: "Сиз террорчилик ҳаракатларини давом эттиряпсиз. Сиз бизнинг пулимизни ҳанузгача қулфлаб қӯйгансиз ва унинг бизга берилишига йўл қўймайсиз. Бизнинг савдомизга тӯсиқ қӯйгансиз. Ҳатто вакциналар сотиб олишда ҳам бизда муаммолар бор ва сиз вакциналарнинг бизга етиб келишига йӯл қӯймаяпсиз, деди" .