март 31, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 96 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 665 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 330 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 1288 нафари касалхонага ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 885 минг 564 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 617 минг  333 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий маълумотларга кӯра дунёда  бугунги кунгача 128 миллиондан кӯпроқ  нафар ковид 19 вирусига чалиниб, улардан 2 миллион 818 минг киши вафот этган.

Ёрлиқ