Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 27 Apr 2021 11:14:14 GMT )
апрел 27, 2021 16:14 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 462 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 70 минг 532 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 20 минг 963 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 минг 386 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

 Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 907 минг 190 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий статистик маълумотларга кўра, коронавирусни дунё бўйлаб 148 миллиондан ортиқ одам  юқтирган ва 3 миллион 135 мингдан ортиқ одам бу касалликдан вафот этган.