Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 22 Apr 2021 11:43:09 GMT )
апрел 22, 2021 16:43 Asia/Tashkent
  • Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий
    Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 453 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 68 минг 366 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 24 минг 92 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 минг 438 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 335 минг 905 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 837 минг 590 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Ушбу ҳисоботга кўра, ҳозирги кунга қадар Эронда 14 миллион 854 минг 140 та "Kovid-19" диагностик тестилари ўтказилди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий ҳозирга қадар коронавирус ваксинасининг биринчи дозасини 518 мингу 904 киши, иккинчи дозасини 148 мингу 298 киши олган ва мамлакатда эмлаганларнинг умумий сони 667 мингу 202 дозага етди,-деб эълон қилди.