апрел 02, 2021 14:06 Asia/Tashkent
  • Эрон Марказий банки раиси Абдунносир Ҳимматий
    Эрон Марказий банки раиси Абдунносир Ҳимматий

Эрон Марказий Банкининг раиси Эроннинг қонуний илтимосига иложи борича тезроқ сиёсий лобийларнинг ижод этган дискриминацияси ва тасирисиз ва Американинг босимисиз жавоб беришини кутамиз,-деб таъкидлади.

Эрон телерадио компанияси хабарига кўра, Абунносир Ҳимматий пайшанба куни аср пайтида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг баҳорги йиғилишининг қатор учрашувлари давомида ўтказилган вертуал йиғилишида, Ковид-19 эпидемияси бошланган замондан бери барча мамлакатлар, шу жумладан ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисоди катта зарар кўрди ва Эрон минтақада ушбу касалликдан катта зарар кўрган мамлакатлар жумласидандир,-деб айтди. 

Ҳимматий ҳозиргача Халқаро валюта жамғармаси 100 миллиард доллар 85 мамлакатга кредит фавқулодда маблағларни талаб қилган мамлакатлардан бири бўлган Эрон шу пайтгача бирон бир асос келтирмасдан ҳеч қандай қарз олгани йўқ,-деб қўшимча қилди. 

Ҳимматий афсўски, 2020 йил 15 октябрдаги маъмурий эслатмада, АҚШ гуруҳи бош директорига Эроннинг ушбу маблағни талаб этишига мухолифат қилиш буюрилган. Шундай қилиб бар мамлакатнинг истаги бошқа мамлакатни Ковид-19 тасирига қарши курашиш учун зарур бўлган молиявий манбалардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши сабабига айланади,-деб эслатиб ўтди. 

Эрон Марказий банки раиси бу масалани халқаро бир ташкилотнинг мақсадлари ва руҳияси билан зид деб билди ва  Эроннинг қонуний илтимоисига иложи борича тезроқ сиёсий лобийларнинг ижод этган дискриминацияси ва тасирисиз ва Американинг босимисиз жавоб беришини кутамиз,-деб таъкидлади. 

Эслатиб ўтиш жоизки, минтақанинг (MENAP) Менап ҳавзасидаги мамлакатлардан мақсад бу Ғарбий Осиё, Шимолий Африка, Афғонистон ва Покистондир. 

 

Ёрлиқ