Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг вертуал йиғилиши бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i59998
Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг вертуал йиғилиши Европа Иттифоқи намояндасининг бошчилиги билан 4+1 гуруҳи ва Эрон ҳайатлари ҳузури билан бошланди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
апрел 02, 2021 16:03 Asia/Tashkent
  • Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг вертуал йиғилиши бошланди

Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг вертуал йиғилиши Европа Иттифоқи намояндасининг бошчилиги билан 4+1 гуруҳи ва Эрон ҳайатлари ҳузури билан бошланди.

Форс ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг вертуал йиғилиши4+1 гуруҳи ва Эрон ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий раҳбарлари ва ўринбосарлари даражасида бошланди. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи Эрон ҳайатининг раислигини ўз зиммасига олган ва йиғилишнинг раислиги ҳам Европанинг ташқи сайъ-ҳаракатлар хизматининг сиёсий директори Энрике Мора зиммасидадир. 

Европа Иттифоқи баёнотига асосан, мазкур йиғилишда иштирок этадиган томонлар Баржом ядровий келишувига Американинг қайтиш эҳтимолининг истиқболлари ва барча томонлар томонидан келишувни тасирчан ижро этилиши учун қандай ишонч ҳосил қилиш ҳақида фикр алмашадилар.