Ироқчи: Эрон АҚШ билан ҳеч қандай музокара ӯтказмайди
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эрон делегацияси АҚШ делегацияси билан ҳеч қандай даражада музокара ўтказмаслигини айтди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи жума куни АҚШнинг Венада бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этиши тўғрисида қўшимча қилди: Эрон ҳам қатнашадиган Вена йиғилиши Баржом муштарак комиссиясининг Американинг Баржомга эҳтимолий қайтиши мақсадидаги йиғилиши бӯлиб, унда фақат Баржомнинг ҳозирги аъзолари иштирок этади.
"Қўшма Штатлар Эрон иштирок этадиган бирон бир учрашувда, шу жумладан Баржом Қўшма комиссияси йиғилишида иштирок этмайди ва бу аниқ",-- деди Ироқчи.
"Вена ёки бошқа жойда бўлсин, Қўшма Штатлар нима қилиши кераклиги тўғрисида икки томонлама ёки кўп томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш уларнинг ўзларига боғлиқ", деди Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.
Ироқчи қўшимча қилди: Эрон делегацияси АҚШ делегацияси билан ҳеч қандай даражада музокара ўтказмайди.
Ҳаракатнинг кенг кўламли режаси (CЖАП) қўшма комиссиясининг 18-йиғилиши жума куни мажозий равишда бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда аъзолар АҚШнинг Баржомдан чиқиб кетишининг фожиавий қирраларига ишора қилиб, Эроннинг Баржомдан манфаатини таъкидладилар ва ҳозирги пайтда вақтни қӯлдан бермасликка ишора қилишди. Аъзолар, шунингдек, Баржомни сақлаб қолиш мажбуриятини тасдиқладилар ва тегишли эксперт гуруҳлари орқали санкцияларни ва ядровий қадамларни аниқлаш чораларини белгилаш доирасида Венада маслаҳатлашувларни давом эттириш учун келаси ҳафта сешанба куни Ядровий келишув қўшма комиссияси йиғилишини давом эттиришга қарор қилдилар.