Зариф Ўзбекистон Президенти билан учрашди
(last modified Tue, 06 Apr 2021 05:08:59 GMT )
апрел 06, 2021 10:08 Asia/Tashkent
  • Зариф Ўзбекистон Президенти билан учрашди

Эрон Ташқи ишлар вазири ва Ўзбекистон Президенти учрашдилар ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон расмийлари билан учрашиш учун Тошкентга келган Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад  Жавод Зариф душанба куни президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, томонларни  қизиқтирган масалаларни муҳокама қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги турли хил сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги муносабатлардаги сўнгги ўзгаришларга ишора қилган Зариф Эроннинг Ўзбекистон билан  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик соҳасидаги мавжуд имкониятлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг муҳимлиги ва ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб, Қўшма иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг ўн тўртинчи йиғилишини қисқа вақт ичида ўтказиш зарурлигини  таъкидлади.
Ушбу учрашувда икки томонлама масалалардан ташқари Афғонистондаги тинчлик жараёнидаги ўзгаришлар ҳамда икки мамлакат ўртасида  халқаро майдондаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири душанба куни кечқурун Тwиттерда ушбу мамлакат Президенти ва Ташқи ишлар вазири билан учрашуви ва музокараларини самарали, деб атабди. 

Муҳаммад Жавод Зариф  Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловлар билан Тошкентда ӯтказилган мулоқотлардан хурсанд эканлигини баён этиб, қӯшимча қилди: "Биз минг йиллик муносабатларимизни янада ривожлантириш йӯллари  бўйича икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликларимизни мустаҳкамлаш мақсадида самарали музокаралар ўтказдик".

Ӯзбекистон расмийлари билан самарали мулоқотлардан сӯнг Эрон Ташқи ишлар вазири Бишкекка сафар қилди

 

Ёрлиқ