Эрон ва Тожикистон Мудофаа вазирлари ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидладилар
(last modified Tue, 06 Apr 2021 09:43:22 GMT )
апрел 06, 2021 14:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон Мудофаа вазирлари  ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидладилар

Эрон Мудофаа вазири Тожикистон мудофаа вазири билан учрашув чоғида икки мамлакатнинг муштарак томонлари муносабатларни ривожлантириш учун жуда кўп имкониятлар яратиши мумкинлигини айтди.

Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири генерал Амир Хотамий Тожикистон Мудофаа вазири генерал Шерали Мирзо ва делегация аъзолари билан мулоқотда  минтақадаги айрим мамлакатларда ИШИД ва экстремистик гуруҳларнинг ривожланиши муҳим ва нозик масала эканлигини таъкидлаб, деди: Минтақадан ташқари кучларнинг  турли урушлар ва можароларда иштирок этиши билан қаршилигимизни қатъий эълон қилганмиз: хоҳ у  Сурияда, Ироқда, Афғонистонда ёки бошқа жойларда бўлишининг фарқи йўқ.

Амир Хотамий шундай баёнот берди: Эрон Ислом Жумҳурияти минтақа муаммоларини минтақа давлатлари иштирокида  ҳал қилишга ёндашиши билан минтақада тинчлик ва барқарорликни тиклаш учун жуда кӯп харажатлар қилган ва улардан энг муҳими  ҳамда ӯрнини қоплаб  бӯлмайдигани террорчилик ва экстремизмга қарши курашнинг ӯлмас қаҳрамони генерал Сулаймонийнинг шаҳодати эди.

Тожикистон Мудофаа вазири генерал Шерали Мирзо ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятида бўлганидан мамнунлигини билдирди ва Тожикистоннинг Исломий Эрон билан сиёсий, ҳарбий, мудофаа ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш иродасини жиддий деб атаб, илова қилди: икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда биз  кўплаб маданий ва ижтимоий муштараклик туфайли яхши ва қимматли стратегик натижаларга эришдик.

Тожикистон Мудофаа вазири минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни қарор топтиришда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб, минтақадаги мавжуд зиддиятлар ва ишончсизлик икки мамлакат ўртасида терроризм, одам савдоси, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш ва минтақада  тинчлик-осойишталикни қарор топтиришда икки баравар кӯпроқ ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади.  

Ёрлиқ