Зариф ва Қозоғистон президенти Сико ва Остона жараёнини муҳокама қилишди
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев билан учрашди
Эрон ташқи ишлар вазири ва Қозоғистон президенти Баржом ядровий фаолияитлар дастуридаги ўзгаришлар, Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёни, Сико ва Остона жараёнини таҳлил этишди.
Қозоғистон расмийлари билан фикр алмашиш учун Нурсултон шаҳрида ташриф буюрган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев билан учрашди ва икки мамлакатни қизиқтирадиган мавзўлар атрофида фикр алмашди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ушбу учрашувда, Каспий денгизида Қозоғистонни дўст ва қўшни мамлакат деб билди ва халқаро ва минтақа масалаларида икки мамлакатнинг яқин позицияга эга бўлишини аҳамиятли деб баҳолади.
Зариф Шунингдек ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва муҳофазат этиш учун устувор ҳамкорликларнинг йўл-йўриқларини топиш учун сайъ-ҳаракат қилишни зарурий деб билди.
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев ҳам ушбу учрашувда Эрон билан ҳамкорликларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва муштарак тарихга эга эканини таъкидлаш зимнида, Эрон Ислом Жумҳуриятини минтақада асосий ва муҳим шерик деб билди ва сиёсий ва иқтисодий соҳаларда алоқаларни барча томонлама кенгайтиришни таъкидлади.
Баржом ядровий фаолиятлар дастуридаги ўзгаришлар, Афғонистондаги тинчлик жараёни, Сико ва Остона жараёни ушбу учрашувда кўриб чиқилган бошқа мавзўлар жумласидан эди.