Бугун Эронда Миллий ядро технологияси куни
(last modified Fri, 09 Apr 2021 06:35:25 GMT )
апрел 09, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Бугун Эронда Миллий ядро технологияси куни

20-фарвардин куни Эрон Ислом Жумҳурияти тақвимида "Миллий ядро технологияси куни" деб номланган.

2006 йил 9 апрел куни эронлик олимлар лаборатория миқёсида ядро ёқилғисининг тўлиқ циклини якунладилар.

Бугун Эрон, ифтихор  билан айтиш мумкинки, илм-фан ишлаб чиқаришида  ўсиш суръатларининг юксак даражасига эришган ва у  илдиз ҳужайраларини ишлаб чиқариш ва кўпайтириш, нанотехнологиялар ва ядровий билимлардан фойдаланган ҳолда радиофармацевтика дорилари ишлаб чиқаришда замонавий дунё билимларига эга мамлакатлар қаторига киради.

Ядровий билимлар соҳасида эндиликда тиббиёт соҳаси билан боғлиқ маҳсулотлар ва хизматларнинг кенгайиши билан мамлакат соғлиқни сақлаш марказларининг фармацевтика эҳтиёжларининг муҳим қисми қондирилмоқда. 

Сўнгги йилларда Эрон ядрошунос олимлари мамлакатнинг илмий ва тадқиқот марказлари учун зарур бўлган энг кӯп  истеъмол қилинадиган турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди. Ушбу стратегик саноат ютуқларини тобора ривожлантириш бугунги кунда  ядро билимлари соҳасида фаолият кӯрсатадиган мутахассисларнинг кун тартибида турибди.

Ёрлиқ